Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2018 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ва Россия 5 млрд долларлик товар айланмасига чиқиши мумкин
2018 йил якунлари бўйича Россия Федерацияси ва Ўзбекистон 5 миллиард долларлик товар айланмасига чиқиши мумкин.
«Бизнинг фикрча, жорий йил якунлари бўйича Ўзбекистон билан товар айланмасини 5 млрд долларга етказиш учун барча имкониятлар мавжуд», - деди Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков журналистларга.
Фото: Петр Кассин / Коммерсантъ
Ушаковнинг сўзларига кўра, 2017 йилда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси 3,7 миллиард долларни ташкил этди. Жорий йилнинг январь-июль ойларида у 32 фоизга ошди.
«Россия Федерацияси ва Ўзбекистон раҳбарларининг саммитида ҳукумат раҳбарлари даражасида савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг янги механизмини яратиш тўғрисида қарор қабул қилинади, - дея хабар берди у. - Яъни, ҳукуматлараро комиссияни Ўзбекистон ва Россия томонидан бош вазирлар бошқаради». «Бу, албатта, келгуси ривожланишдан юқори даражада манфаатдорлик борлигининг белгиси», - дея қўшимча қилди у.
Россия президенти ёрдамчиси икки мамлакат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаол ҳамкорликни қайд этди, бу йил икки мамлакат ўртасида бундай маҳсулотларни етказиб бериш 40 фоизга ошди.