«ПСЖ» Неймарни ёзда қўйиб юборишга тайёр, «Барселона» етакчилари унинг қайтишини кутишмоқда
«Барселона» президенти Жозеп Бартомеу клуб футболчилари билан Неймарнинг ортга қайтарилиши масаласини муҳокама қилди.
RAC 1 хабарига кўра, Бартомеу 2017 йилда «ПСЖ»га ўтиб кетган футболчини жамоа кийим алмаштириш хонасида қандай кутиб олишларини билишни истаган.
El Mundo Deportivo маълумотига кўра, клуб футболчилари бразилиялик футболчини жамоада яна кўришдан хурсанд бўлишади. «Барса» етакчилари у билан дўстона муносабатларни сақлаб қолишган.
Cadena SER нашри хабарига кўра, Неймар «ПСЖ» билан келаси йил ёзида 220 миллион евро эвазига тарк этиши мумкинлиги кўзда тутилган келишувга эга. Худди шу келишув бўйича у 2020 йилда 200 миллион евро тўлайдиган жамоага ўтиши мумкин бўлади. У бир йил муқаддам Парижга 220 миллион евро эвазига келганди.
Бундан аввалроқ Неймар Францияга келганидан афсусдалиги ва «Барселона»га қайтишни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
16:11 / 21.08.2023
Роналду ОЧЛда рўйхатдан ўтказилди. Криштиану, Неймар ва Бензема қайси ўзбек клубига қарши ўйнаши мумкин?
19:26 / 16.08.2023
Шахсий самолёт, хизматчилари билан кошона ва катта маош. Неймар нега Саудияни танлади?
14:23 / 16.08.2023
«ПСЖ» Неймарга ўринбосар топди, «Бавария» эса — Нойерга. Сўнгги трансфер хабарлари
21:23 / 15.08.2023