Ўзбекистонда интернет-канални кенгайтириш бўйича «кенг кўламли лойиҳа» охирги босқичга кирди
Ўзбекистонда Интернетга кириш тезлигини ошириш лойиҳаси якунланиб бормоқда, дея маълум қилди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Азамат Караматов.
«Йил охиригача Интернет тармоғига кириш тезлигини 10 баробарга ошириш бўйича кенг қамровли лойиҳа якунланади», - деди Караматов Тошкентдаги ҳудудлараро ҳамкорлик бўйича биринчи Ўзбекистон-Россия форумида.
«Йил охиригача халқаро интернет-каналнинг ўтказувчанлик имконияти ўн баробарга ошиши таъминланади», - дея тасдиқлади республика Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон рақамли ўзгариш босқичига киришди, бунда мамлакат ҳукумати бир қанча устувор йўналишларни аниқлади.
«Биринчидан, таълим тизимини таълим инфратузилмасини такомиллаштириш ва ахборот технологиялари соҳасидаги етакчи чет эл университетларининг филиалларини очиш орқали модернизация қилиш», - деди Умаров. Шу билан бирга, унинг қайд этишича, Ўзбекистондаги меҳнат бозорида АТ-мутахассисларнинг улуши қарийб 1 фоизни ташкил этади. Вазифа бу кўрсаткични 2,5-3%га етказишдир.
Бошқа йўналишлар орасида: стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш, технопаркларни яратиш ва венчур капитални жалб қилиш. Шунингдек, мамлакат минтақаларида ақлли шаҳарлар технологияларини жорий этиш, Интернет-буюмлар ва жамоат жойларидаги видеокузатув ҳамда мониторингнинг интеллектуал тизимларини яратиш давом эттирилади.
Мавзуга оид
19:45 / 07.02.2024
Ахборот технологиялари йўналишида ютуқларга эришган хотин-қизлар тақдирланади
08:12 / 13.03.2021
ИИВ ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлардан ҳимояланиш усулларини очиқлади
20:55 / 16.12.2020
«Бир миллион ўзбек дастурчиси» лойиҳаси 1 йил ичида 21 минг нафар дастурчи тайёрлади — Абдулла Арипов
01:09 / 11.12.2020