Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ер участкасига бўлган ҳуқуқни сотишда белгиланган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларини бажарилишининг мониторингини юритиш ҳамда қабул қилиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан қуйидагилар:

ер участкасига бўлган ҳуқуқни сотишда белгиланган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар юзасидан шартнома расмийлаштириш, шартнома мажбуриятларини бажарилишини мониторингини юритиш ҳамда қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
ер участкасига бўлган ҳуқуқни сотишда белгиланган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар юзасидан намунавий Шартнома;
инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларини аукцион ғолиби томонидан бажарилиши юзасидан мониторингини юритиш ҳамда қабул қилиш бўйича туман (шаҳар) Комиссиясининг намунавий таркиби тасдиқланиши мумкин.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқни сотишда белгиланган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар юзасидан шартнома расмийлаштириш, шартнома мажбуриятларини бажарилишини мониторингини юритиш ҳамда қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, аукцион ғолибининг ер участкасига бўлган ҳуқуқни сотишда белгиланган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар юзасидан аукцион ғолиби билан туман (шаҳар) ҳокими ўртасида  тузиладиган Шартнома расмийлаштирилади.

Аукцион ғолибининг ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинган сўнг Шартнома уч иш куни давомида аукцион ғолиби ҳамда туман (шаҳар) ҳокимининг ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан тузилади.

Шартномага, унинг ажралмас қисми сифатида Шартнома мажбуриятларини бажариш жадвали илова қилинади.  

Шартномада ер участкасидан фойдаланиш мақсадидан келиб чиқиб, қуйидаги мажбуриятлар кўрсатилиши мумкин:

а) инвестициявий мажбуриятлар:

аукцион ғолиби томонидан киритилиши лозим бўлган маблағлар, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар;
қурилиш-монтаж ишларини муддатида амалга ошириш;
ишлаб чиқаришга хомашё ва материаллар, замонавий илғор технологиялар ва асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни олиб келиш;