Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура: пахта теримидаги талон-тарожликлар фош қилинди
Департаментнинг Бухоро вилояти Ромитан туман бўлими ходимлари томонидан Инспекциянинг Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Унда Шофиркон туманидаги «А» фермер хўжалиги трактор ҳайдовчиси Т.Қ. фермер хўжалиги мансабдор шахслари билан олдиндан тил бириктириб, тиркама оғирлигини сунъий равишда ошириб, ҳақиқатда топширилмаган 1,6 млн. сўмлик 460 кг. пахтанинг ортиқча ҳисоблаб ёзилишига эришган.
Шунингдек, тадбирда «А» фермер хўжалиги мансабдор шахслари тиркама оғирлигини сунъий равишда ошириш йўли билан 2018 йилги пахта ҳосилидан аслида топширилмаган жами 21,4 млн. сўмлик 4236 кг. пахта хом ашёсини «Шофиркон пахта тозалаш» АЖ балансига ноқонуний ўтказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан «А» фермер хўжалиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026