«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган «Ювентус»га қарши ўйиндан олдин, стадионга пиёда борганини айтди.
«Биз тирбандлик туфайли йўлда қолиб кетдик. Мен пиёда боришга қарор қилдим, футболчилар автобусда 45 дақиқа ўтирдилар.
Ёпинғични бошимга ташлаб, мухлислар орасида кетавердим, ҳеч ким мени танимади. 2 дақиқада стадионга етиб бордим, жамоа эса 45 дақиқа автобусда ўтирди.
«Ювентус»да ҳам шундай муаммо бўлди. Мен УЕФА вакилини бу муаммо ҳақида огоҳлантирдим, чунки яна бир марта жазоланишни истамаймиз», – деди Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, 2-турдан ўрин олган «Валенсия»га қарши ўйинда ҳам шундай ҳолат юз берган ва «МЮ» стадионга етиб келишга кечиккан эди. Ўйин эса 5 дақиқа кеч бошланди. Шундан сўнг, УЕФА жамоани 15 минг евро жаримага тортди.
Someone recognised him... 👀pic.twitter.com/oT8ol5UGuc
— Football on BT Sport (@btsportfootball) October 23, 2018

















