Ўзгаларнинг сиздан кутган истакларини оқлашга ҳаракат қиласиз ва ўзингизни унутасизми? Бас қилинг, ана ўшанда ҳаётингиз бироз енгиллашади.

Ҳаётни кўпинча ўзимиз мураккаблаштирамиз. Натижада зўриқиш ҳаётимизнинг бир қисмига айланади. Бироқ барини ўзгартириш мумкин: нимани қандай бажариш мумкин эмаслигини ёдда тутинг ва зўриқиш билан хайрлашинг.

Фото: Pixabay

1. Мавҳум мақсадлар белгилаш

Мақсад вақт чекловлари ва аниқликни ҳисобга олган ҳолда белгиланмаган бўлса, унга эришиб бўлмайди. Нимадир қиляпсиз, аммо унинг натижаси кўринмаяпти. «Кўп пул хоҳлайман» - муваффақиятсиз мақсадга бир мисол. Агар катта мақсадни бир неча кичикларига ажратиб, устуворликларни  белгиласангиз, омадга эришиш имкони бир неча марта ортади:

«Мақсадим ойига 5 миллион сўм ишлаб топиш. Унга эришиш учун эса лавозимим кўтарилиши лозим. Бундай лавозимга кўтаришлари учун инглиз  тилимни Upper Intermediate даражасига етказишим керак. Бунинг учун менга ярим йил керак бўлади».

Ана энди орзуингиз аниқ, ўлчанган ва устувор кўринишга эга бўлди – инглиз тили даражасини ярим йилда бир босқичга кўтариш.

2. Барига ҳозир ва дарҳол  улгуриш

«Мен учун ҳозир нима аҳамиятга эга?» - айнан шу саволга жавоб бериб, ҳаётингизни устувор вазифага вақт қоладиган қилиб ташкиллаштиринг.

Тезкор вазифаларни муҳимидан ажратишни ўрганинг.

3. Ўзингизни ўзгалар билан таққослаш

Сиз ва ўзгаларнинг мақсадлари, бошланғич маблағи, имкониятлари ва шахсий хусусиятлари турлича. Кўпинча ўзгалар билан солиштириш ўзингизга ачинишга олиб келади.

Таққослашингиз мумкин бўлган ягона инсон бу – ўтмишдаги ўзингиз. Ўз муваффақият ва мағлубиятларингизга қараб йўналиш белгиланг. Хатоларни топинг ва улар устида ишланг.

4. Фақат ўзгаларга ишониш

Агар сиз учун бошқалар бажаришини кутиб ўтирсангиз, бунинг якуни ёқимли бўлмаслиги тайин. Сизга ёрдам қўлини чўзишга тайёр бўлган кишиларнинг борлиги яхши. Бироқ баъзида ҳодисалар сизнинг фойдангизга бўлмаслиги мумкин.