Трампда учта iPhone бор — АҚШ президентининг телефонлари ҳақида сенсацион маълумотлар эълон қилинди
АҚШ президенти Дональд Трамп мулоқот учун учта iPhone'дан фойдаланади. Улардан иккитаси миллий хавфсизлик агентлиги томонидан тасдиқланган. Смартфонлардан бирини Трамп твиттер ва бошқа дастурлар учун ишлатса, биттаси қўнғироқлар учун.
Бундан ташқари, Трампда шахсий мулоқот учун яна битта iPhone бор. Бу ҳақда «The New York Times» президентнинг телефонлари ҳақидаги сенсацион мақоласида эълон қилди.
«NYT» АҚШ ҳукуматидаги собиқ ва айни дамда ишлайдиган бир неча манбаларига таяниб хабар беришича, Хитой ва Россия Трампнинг шахсий телефонидаги (хавфсизлик агентлиги тасдиқламаган смартфонидаги) суҳбатларини эшитади. Мақолада айтилишича, руслар ва хитойликлар бу суҳбатларни таҳлил қилиб улардан фойдаланишади.
Хитой Трампнинг суҳбатларидан унинг ишонган одамлари кимлигини ва келажакда қандай ҳаракат қилмоқчи эканини ўрганади. Тўпланган маълумотлар таҳлил қилингач, улардан икки мамлакат ўртасидаги савдо урушида фойдаланилади. Яъни, Трампга нима ёқиши тўғрисида бошланғич хулосалар аниқлаб олинади.
Таҳлиллар натижасида Трампнинг яқин дўстлари ким экани аниқланган. Хитойликларнинг тахминича, Blackstone Group компанияси раҳбари Стив Шварцман ва яна бир магнат Стив Уинн АҚШ президентининг яхши дўстларидан ҳисобланишади. Чунки, Трамп уларга тез-тез қўнғироқ қилиб туриши маълум бўлган. Қизиғи, иккита Стивнинг ҳам Хитой билан бевосита бизнес алоқалари бор ва Хитой улардан Трампга таъсир ўтказишда фойдаланмоқчи экани ҳам истисно қилинмаяпти.
«The New York Times»нинг ёзишича, руслар ҳам Трампнинг қўнғироқларини эшитишади, лекин улар хитойликлардан фарқли равишда, бу ишга унчалик ҳам жиддий эътибор беришмайди.
«Чунки руслар Трампнинг Россияга, хусусан Путинга симпатиясига шубҳа қилмайди», деб ёзади АҚШнинг энг машҳур нашри.
Нашрнинг таъкидлашича, АҚШ хавфсизлик ташкилотлари Трампни шахсий телефондан фойдаланмасликка кўндира олишмаяпти. Улар президентда Оқ Уй раҳбарига айланишидан олдин мавжуд бўлган телефондаги суҳбатлари эшитилишидан ҳайиқиш оқибатида пайдо бўлган паранойя ҳамон сақланиб қолганига ва у телефонда давлатга тегишли гапларни гапирмаслигига умид қилишади.
Бундан ташқари, Трамп доим «ёлғон уяси» деб атайдиган «NYT» президент муҳим разведка ва ҳарбий сирлардан хабардор эмаслигини, шунинг учун олий даражадаги хавфсизлик раҳбарлари унинг телефонда гаплашишидан унчалик хавотирга тушмасликларини қўшимча қилган.
Мавзуга оид
02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26 / 06.11.2024
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
14:35 / 09.10.2024
Эксперимент: Маърузада смартфонлардан қисқа муддат фойдаланиш талабаларга диққатни жамлашга ёрдам бериши мумкин
12:24 / 06.09.2024