Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ар-Риёдда Қошиқчининг ўлдирилиши ортида разведка хизматини ислоҳ қилиш муҳокама қилинди
Ар-Риёдда Саудия Арабистони умумий разведка хизматини реструктуризация қилиш бўйича биринчи йиғилиш бўлиб ўтди.
Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон раислигида ўтган йиғилишдан асосий мақсад жорий ҳолатни баҳолаш ва разведка хизматлари ишидаги бўшлиқларни аниқлаш бўлган.
Йиғилиш иштирокчилари умумий разведка хизмати структураси, амалдаги тизимлар ва ҳуқуқий доиралар, хизмат сиёсати, тартиботлар, бошқариш механизмларини муҳокама қилишган.
Аввалроқ қирол Салмон валиаҳд шаҳзодага разведка хизматини ислоҳ қилиш бўйича қўмитани шакллантириш вазифасини топширган. Ушбу қарор журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши атрофидаги можаро ортида қабул қилинган.
Қирол, шунингдек, 4 нафар юқори мансабдор шахсларни ўз лавозимидан бўшатишни буюрган. Булар: Қироллик кенгаши маслаҳатчиси Сауд бин Абдуллоҳ ал-Қаҳтоний, Умумий разведка хизмати раҳбари ўринбосари, генерал Аҳмад Асирий, қироллик гвардияси полковниги Моҳир Абдулазиз Мутриб ва суд-тиббиёт экспертизаси институти раҳбари Салох Муҳаммад Абдуҳ ат-Тубайка.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026