Ҳўрмуз бўғозидаги янги ҳужумлар ва Саудия Арабистонидаги нефт қувурига берилган зарба жаҳон нефт таъминотидаги узилишларни янада кучайтириши мумкин, деб хабар берди Reuters.

Агентликнинг қайд этишича, ўтган ҳафта нефт нархи июл ойидан бери биринчи марта 100 доллардан ошди.

«Жаҳон нефт таъминотининг 4 фоизгача бўлган қисми хавф остида қолиши мумкин. Бу Ҳўрмуз бўғози орқали ҳаракатдаги узилишлар сабабли аллақачон йўқотилган кунига миллионлаб баррел нефт ҳажмига қўшимча равишда юз бермоқда», — дейилади хабарда.

Саудия нефти харидорлари ва трейдерларнинг айтишича, агар нефт қувури иши тикланмаса, Қизил денгиз соҳилида жойлашган Янбу портидаги нефт захиралари атиги беш-етти кунлик импортга етади холос.

11 сентябр куни бир нечта дрон Саудия Арабистонидаги «Шарқ — Ғарб» нефт қувурига ҳужум қилди. Шундан сўнг «Шарқ — Ғарб» қувури орқали нефт ҳайдаш тўхтатилди.