Спорт | 14:25 / 26.10.2018
16236
1 дақиқада ўқилади

Ла Лига: бу сафарги «Эл Класико» трансляцияси бошқаларидан ўзгача бўлади

Фото: Getty Images

Ҳафта охирида «Барселона» ва «Реал» ўртасида кечадиган ўйин телевидение орқали инновацион овоз узатиш технологияларидан фойдаланган ҳолда трансляция қилинади.

Ла Лига расмий сайтининг маълум қилишича, махсус ишлаб чиқилган тизим тўпнинг майдондаги жойлашувини кузатиб боради ва автоматик тарзда тўпга энг яқин масофада турган микрофонларни фаоллаштиради. Натижада телетомошабинлар майдондаги муҳитни жонли тарзда ҳис этиш, ўйинчиларнинг ҳайқириқлари ва тўпга берилган зарба товушини аниқроқ эшитиш имконига эга бўлишади.

Шу билан бирга, қайд этилишича, ўйинчиларнинг ўзаро суҳбатлари шахсий дахлсизликни сақлаш мақсадида сунъий тарзда эфирдан олиб қолинади.

«Барселона» - «Реал» баҳси 28 октябр, якшанба куни «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:15 да бошланади.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид