Оқ уй Путинни Вашингтонга таклиф қилди
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон сўзларига кўра, Оқ уй Россия етакчиси Владимир Путинни Вашингтонга таклиф қилган. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Болтон Тбилисига қилган ташрифи доирасида бундай баёнот билан чиқди.
«Биз президент Путинни Вашингтонга таклиф қилдик», - деди Болтон.
Шу билан бирга, Болтон ҳозирги вақтда Россия президенти таклифни қабул қилгани ёки қилмагани номаълум бўлиб турганига аниқлик киритди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Путиннинг навбатдаги шахсий учрашуви 11 ноябрь куни, Биринчи жаҳон уруши якунланганининг 100 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида бўлиб ўтиши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Трампнинг ёрдамчиси олдида АҚШ герби ҳақида ҳазиллашганди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
20:43 / 13.11.2024