Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон тарихидаги энг ёш вазир ўринбосари ХТВдан кетди, у янги лавозимга тайинланади
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилган. Бу ҳақдаги маълумотни Kun.uz’га ХТВдаги манба тасдиқлаган.
Kun.uz’нинг суриштирувига кўра, Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг биринчи ўринбосари сифатида янги лавозимга тайинланиши мумкин.
Бугун соат 16:00 да Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгашида йиғилиш бўлиб ўтади. У ерда киритиладиган тақдимномага кўра Алишер Саъдуллаев янги лавозимга тайинланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 30 июнь куни Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида бўлиб ўтган «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги Қурултойи вақтида чиқиш қилган 23 ёшли Алишер Саъдуллаевни Халқ таълими вазирига ўринбосар этиб тайинлаган эди.
Алишер Саъдуллаев 1994 йилнинг 11 июлида Жиззах вилоятининг Жиззах туманида туғилган. Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини тамомлаган, кейинроқ Буюк Британияда таҳсил олган.
Мавзуга оид
18:17 / 04.10.2024
Бош вазир Абдулла Арипов шахмат федерациясига раислик қилади
11:05 / 07.12.2022
“Халқ таълимида бугунги қилинаётган ишларнинг натижасини 5-10 йилдан кейин кўрамиз” — Бахтиёр Саидов
10:13 / 07.12.2022
Халқ таълими вазири – қачон охирги марта автобусда юргани, 5 соат ухлаши ва тизимдаги қариндош-уруғчилик ҳақида
20:37 / 22.11.2022