Бу АҚШнинг Европага 1999 йилдан, Америка ҲҲК Югославия узра 900дан ортиқ ҳаво рейдлари амалга оширганидан буён энг кўп қурол-яроғ етказиб беришидир.
Қайд этилишича, контейнерлардаги юклар “тажовузкорларнинг таҳдидларига тезкорлик билан жавоб қайтариш учун” мўлжалланган.
"Рамштайн" авиабазаси Америка ҳарбий-ҳаво кучларининг хориждаги энг йирик таянч пункти ҳисобланади. АҚШ ҲҲКнинг Европадаги штаб-квартираси ҳам шу ерда жойлашган.











