Ўзбекистон | 11:53 / 29.10.2018
10837
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон президенти Туркия президентини табриклади

Фото: Getty Images

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни 29 октябрь – Жумҳурият байрами муносабати билан табриклади.

Туркияда ҳар йили 29 октябрда нишонланадиган Республика куни 1923 йилда Туркия республикасининг эълон қилиниши хотирасига бағишлаб ўрнатилган. Шу куни мамлакат конституциясига тузатишлар киритилди, оқибатда Усмонли империяси қулади ҳамда Туркия республикага айланди.

Республика куни ҳар йили Туркиянинг бутун ҳудуди бўйлаб нишонланади. Байрам тадбирлари, одатда, 28 октябрь куни тушдан кейин бошланади. Байрам кунида давлат байроқлари кўтарилади, давлат идоралари, ўқув муассасалари ва мактабларда дам олиш кунидир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид