08:26 / 30.10.2018
23169

Конте «Реал»га биринчи бўлиб қайси футболчини олиб келмоқчи экани аниқ

Фото: Getty Images

Тез орада «Реал» бош мураббийи бўлиши кутилаётган Антонио Контенинг «қироллик клуби»даги биринчи трансфер мақсади аниқ, деб ёзмоқда Calciomercato.

Нашрнинг аниқлашича, италиялик мутахассис «Манчестер Юнайтед»дан Поль Погбани янги жамоасида кўриш истагида. Ўз навбатида, мадридликлар раҳбариятининг ҳам бундан хабари бор ва улар бу трансферни амалга ошириш қийинчилик туғдирмайди, деб ҳисоблашмоқда. «Реал»да ушбу номзодни харид қилиш масаласи Зинедин Зиданнинг истеъфосига қадар ҳам кун тартибида бўлгани айтилади.

Шу билан бирга, манбага кўра, «Қаймоқранглилар» «Челси» ҳужумчиси Эден Азар билан боғлиқ вазиятни ҳам кузатишда давом этмоқда. Бельгиялик футболчи ҳозирга қадар бир неча маротаба «Реал»га ўтиш истаги борлигини очиқ айтиб келади.

Эслатиб ўтамиз, кеча «Реал» раҳбарияти йиғилишида Хулен Лопетеги бош мураббий лавозимидан озод этилган, унинг ўрнига «Кастилья» устози Сантьяго Солари вақтинча бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.

Top