Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple'нинг янги тақдимоти: MacBook Air, Mac Mini, iPad Pro
Apple компанияси уч янги қурилмасини намойиш этди, бу сафар тақдимот маросими Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳрида бўлиб ўтди. Дастлаб Тим Кук Retina дисплейини олган янги MacBook Air'ни кўрсатди. Унинг 128 Гб хотирага эга версияси нархи - 1199 доллар, 256 Гб хотира ҳажми эса 1399 долларга баҳоланмоқда.
Янги Air саккизинчи авлод Intel Core i5 процессорлари, 2133 МГц частотали ва 16 Гб'гача ҳажмга эга LP-DDR3 оператив хотира ҳамда 1,5 терабайтгача SSD'да ишлайди. Apple'нинг янги қурилмаси — бу классик Air дизайндаги MacBook Pro.
Ноутбукка Touch ID бармоқ излари датчиги ўрнатилган, у USB-C орқали ишловчи икки Thunderbolt-порт билан жиҳозланган. Янги MacBook Air экрани аввалги авлод дисплейидан рангларни 48 фоизга аниқроқ ифодалайди, ўлчамлар эса тўрт бараварга - 2560x1600 пикселга ошган.
Шунингдек Air'да динамиклар такомиллаштирилди: энди улар 25 фоизга баландроқ, баслар эса аввалги авлоддагидан икки карра кучлироқ. Apple'га кўра, янги макбук сёрфингда Wi-Fi орқали интернетда - 12 соат ва iTunes фильмларини кўришда 13 соатгача ишлай олади.
Бундан ташқари, Mac Mini ҳам намойиш этилиб, унинг қиймати 799 доллардан бошланади.
Тақдимот маросимининг иккинчи қисмида янги iPad Pro iPad Pro намойиши бўлиб ўтди: 64 Гб хотирали энг арзон модификация 799 долларга тушади. Кимга 12,9 дюймли диагоналлиси керак бўлса, 999 доллар сарфлайди.
iPad Pro нархлари, 30 октябрь 2018 йил, Бруклин
Янги iPad Pro Бруклиндаги Apple тақдимотида, 30 октябрь 2018 йил
Apple раҳбари Тим Кук компаниянинг Бруклиндаги тақдимотида, 30 октябрь 2018 йил
Янги Apple MacBook Air Бруклиндаги тақдимот давомида, 30 октябрь 2018 йил
Янги Apple MacBook Air Бруклиндаги тақдимот давомида, 30 октябрь 2018 йил
Янги Apple iPad Pro Бруклиндаги тақдимот давомида, 30 октябрь 2018 йил
Мавзуга оид
11:30 / 10.06.2026
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
18:12 / 09.06.2026
Тезкор iOS 27 ва Siri чат-бот сифатида — Apple тақдимоти
22:14 / 28.05.2026
iPhone ўғриларидан ҳимояланишнинг янги усули ишлаб чиқилмоқда
18:27 / 08.05.2026