Жамият | 13:11 / 01.11.2018
37535
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Автомобиль ва ўн миллион сўм! 

Фото: Ucell

Агар сиз ҳали янги йилда амалга ошиши керак бўлган орзуларингиз рўйхатини тузмаган бўлсангиз, унда бу ишни ҳозироқ бажаришга ҳаракат қилинг, Ucell «Мўъжизалар мавсуми»ни бошламоқда! Ютуққа оз эмас, кўп эмас -нақ саккизта Chevrolet Spark автомобили ва ҳар бири 10 000 000 сўмлик йигирмата пулли совринлар қўйилган. 

Қачон?

Акция бугундан, яъни 2018 йилнинг 1 ноябрь санасидан бошланади. 

Қанча давом этади?

Акция тўлиқ икки ой давом этади: 2018-йилнинг 1 ноябридан 31 декабрига қадар. Танлов ҳар бири 1 ойдан давом этадиган иккита муддатда ўтказилади.  

Ғолиблар қандай аниқланади?

Ғолиблар ўйинлар орқали аниқланади, биринчи ўйин 2018 йилнинг 1 декабрь санасида  Ucell Plaza бош офисида бўлиб ўтади. Иккинчи ўйин 2019 йилнинг 11 январь куни махсус комиссия иштирокида телевидение орқали (телеканал ва намойиш вақти компания сайтида эълон қилинади) эфирга узатилади.  

Қатнашиш учун нима қилиш керак?

Акцияда қатнашиш учун Ucell мобиль операторининг Prepaid тизимига уланган абонентига айланиш ёки жорий Ucell абонентлари ҳисобни акция давомида 25 000 сўм ва ундан кўп миқдорга бир маротаба тўлдиришлари кифоя (тарифлар ҳақидаги батафсил маълумот компаниянинг расмий сайтида келтирилган).

Акция иштирокчилари натижаларни ҳар бир ўйиндан кейин компания сайтида текшириб боришлари мумкин.

Хўш, тайёрмисиз? Унда кетдик, акцияда қатнашинг ва Ucell компаниясидан қимматбаҳо совғаларни ютиб олинг!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид