Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг “Умумтаълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан умумтаълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тасдиқланиши мумкин.
Ҳужжатга кўра, умумтаълим муассасасининг олий маълумотли педагог кадрлар билан таъминланганлиги борасида педагог кадрларнинг тарификация рўйхати асосида ўрганилади ва белгиланган юқори балга нисбатан фоиз ҳисобида (пропорция тузиш орқали) қуйидагича баҳоланади:
КБ=(КПКТ*5)/100
КБ – кўрсаткич балли;
КПКТ – педагог кадрлар билан таъминланганлик кўрсаткичи.
Раҳбар томонидан ходимларнинг самарали меҳнат қилишлари ва ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун шарт-шароитларнинг яратилганлиги бўйича ижтимоий сўровномалар ўтказиш ҳамда жойида ўрганилиб, сўровномада қатнашганларнинг неча фоизи ижобий фикр билдиришган бўлса, белгиланган юқори баллга нисбатан фоиз ҳисобида (пропорция тузиш орқали) қуйидагича баҳоланади:
КБ=(КШШЯ*5)/100
КБ – кўрсаткич балли;
КШШЯ – шарт-шароит яратилганлиги бўйича ижобий фикр билдирганлар кўрсаткичи.
Умумтаълим муассасасини бошқаришнинг очиқлиги, уни бошқаришда таълим олувчилар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик фикри инобатга олинишида умумтаълим муассасасининг:
расмий веб-сайти яратилган, ундаги маълумотлар янгиланиб турилган бўлса - 5 балл;
расмий веб-сайти яратилган, ундаги маълумотлар янгиланмаган бўлса - 2 балл;
расмий веб-сайти яратилмаган бўлса - 0 балл бериш орқали баҳоланади.
Умумтаълим муассасасида педагог кадрлар, таълим олувчилар ва ота-оналар ўртасида соғлом муҳит яратилганлиги бўйича умумтаълим муассасасининг кузатув кенгаши:
ташкил этилган бўлиб, унинг фаолияти меъёрий ҳужжатларга мос равишда олиб борилаётган бўлса - 5 балл;
ташкил этилган бўлиб, унинг фаолияти меъёрий ҳужжатларга мос равишда олиб борилмаётган бўлса - 2 балл;













