KUN.UZ томонидан “Соғлом ҳаёт” лойиҳаси давом этади. Олий тоифали шифокор, кардиолог Камола Ғуломова билан миокард инфаркти хасталиги, уни келтириб чиқарувчи омиллар ва касалликдан кейинги давр ҳақида суҳбатлашдик.

Youtube'да кўриш

Mover'да кўриш (tas-ix)

— Миокард инфаркти — ўткир ҳолат, юрак ишемик касаллигининг клиник шакли, тўлиқ ёки қисман қон етишмовчилиги натижасида юрак мускул тўқимасининг (миокард) некрози (ўлими) туфайли юзага келади. Бу бутун юрак-қон томир тизими фаолиятининг бузилишига олиб келади ва беморнинг ҳаётини хавф остига қўяди. Миокард инфарктининг асосий ва энг кўп тарқалган сабаби — юрак мушагини қон билан ва шунга мос равишда кислород билан таъминлайдиган тож (коронар) артериялардаги қон оқимининг бузилиши ҳисобланади. Кўпинча бундай бузилиш артериялар атеросклерозининг фонида юзага келади ва унда томирларнинг деворида атеросклеротик пилакчалар (бляшкалар) пайдо бўлади. Ушбу пилакчалар тож артериялари бўшлиғини торайтиради ва томир деворларининг шикастланишига ҳисса қўшади, бу эса тромб ва артериал стеноз шаклланиши учун қўшимча шароитларни яратади. Миокрад инфаркти кўп одамларнинг ҳаётига зомин бўлади. Шу боис жуда тезкорлик билан ҳаракат қилиш керак,- дейди Камола Ғуломова.

Камола Ғуломова

Инфаркт қаердан келиб чиқади?

Ишемик касаллик инфарктга айланиши учун баъзан ҳеч қандай қўзғатувчи омиллар керак бўлмайди: шунчаки уйқудан уйғониб, ўриндан туришнинг ўзи етарли. Стресс ёки ноодатий жисмоний ҳаракатда юрак хуружи хавфи ошади.

Бу инфаркт эканини қандай билиш мумкин?

Асосий белги — кўкрак қафасидаги кучли оғриқ, бу баъзан чап қўл, чап елкада ҳам кузатилади. Оғриқ ҳар хил бўлади: кўкрак қафаси сиқилади, қизийди. Оғриқ билан бирга қўрқув ҳам қамраб олади, инсон тинчини йўқотади.

Инфаркт турига қараб фарқланувчи бошқа белгилар ҳам мавжуд: