Шахсий уйларда иситиш печлари ва иситиш тизимларини текшириш ва назорат қилиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди. Бу ҳақда «Kun.uz» манбаси хабар бермоқда.

Мазкур комиссияга Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилик қилади. 

Қайд этилишича, мос равишда вилоят ва туманларда ҳам намунавий кўринишда комиссиялар тузилади.

Ҳукумат комиссияси 31 октябрь куни Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 37-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Алишер Акбаров хонадонида юз берган фожиа ортидан тузилмоқда. Ушбу оиланинг 4 нафар фарзанди ис газидан ўткир заҳарланиш оқибатида вафот этди.