Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕХҲТ бош котиби Лукашенконинг Донбасс бўйича ғояларини мақтади
ЕХҲТ бош котиби Томас Гремингернинг маълум қилишича, Донбасс бўйича Беларусь президенти Александр Лукашенконинг таклифларини «эътиборга олиш зарур». Бу ҳақда у «Беларусь 1» телеканали эфирида айтиб ўтди, дея хабар қилмоқда РИА «Новости».
Аввалроқ, Лукашенко Беларусь томони Россия-Украина чегарасидаги вазиятни назорат қилишга ҳамда Донбассдаги сайловлар вақтида тартибни таъминлаб беришга тайёрлигини маълум қилганди.
Гремингер Лукашенконинг таклифларини алоҳида таъкидлаб, унинг «янги ғоялари»ни мақтади.
«Масалан, Минск жараёни шаклини кенгайтириш, бу жуда маъқулланмоқда. Бу ғояларни ҳозирдан эътиборга олиб қўйиш керак», - деди ЕХҲТ раҳбари.
Шунингдек, унинг ишонч билдиришича, Беларусь президентининг таклифлари Донбассдаги вазиятга ечим топиш учун «янги туртки бериши» мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлия Тимошенко Донбасс бўйича музокаралар шаклини ўзгартирмоқчи экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
22:16 / 16.06.2026
Ватикан ва «яҳудийлар лоббиси» Путинни алдади — Лукашенко
20:08 / 04.06.2026
Москвадан Қримга кетаётган йўловчи автобус зарбага учради
10:24 / 03.06.2026