Ўзбекистон | 11:05 / 03.11.2018
4258
2 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов ШҲТ бош котиби билан музокаралар ўтказди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2018 йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Рашид Алимов билан учрашди.

ТИВ хабарига кўра, Р. Алимов «Терроризм билан кураш – чегарасиз ҳамкорлик» мавзусидаги ШҲТ МАТТ 6-халқаро конференциясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган.

Суҳбат чоғида ШҲТ кун тартибидаги муҳим масалалар, Ўзбекистоннинг ташкилот олдида турган долзарб вазифаларни ҳал қилишдаги амалий иштироки муҳокама қилинди.

Вазир уч йиллик муддатдан сўнг 31 декабрь куни ШҲТ бош котиби лавозимини тарк этаётган Рашид Алимовга биргаликдаги фаолият учун миннатдорчилик билдирар экан, ташкилот Котибияти раҳбарлигидаги самарали фаолиятини қайд этди.

Ўз навбатида Рашид Алимов Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон раҳбариятига бош котиб лавозимида ишлаётган даврдаги қўллов учун ташаккур изҳор этди ва ШҲТ доирасида кўп томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган Ўзбекистоннинг муҳим ташаббуслари аҳамияти ва долзарблигини алоҳида таъкидлади.

Мавзуга оид