Ўзбекистон байдаркачилари Японияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларини навбатдаги олтин ва кумуш медалларни қўлга киритиш билан бошлади.

Шахриёр Маҳкамов эркаклар ўртасида 500 метр масофага кечган яккалик дастурида маррага биринчи бўлиб етиб келди ва Осиё ўйинлари чемпионига айланди.

Шунингдек, байдаркада эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон жамоаси аъзоси Арина Танатмишева кумуш медални қўлга киритди. 500 метр масофага кечган яккалик дастурида ушбу спортчи маррага иккинчи бўлиб етиб келди.

photo_2026-09-26_07-33-58

Каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон жамоаси аъзолари Владлен Денисов ҳамда Нилуфар Зокирова жуфтлиги эса делегация навбатдаги кумуш медални тақдим этишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси турнирдаги олтин медаллар сонини саккизтага етказди ва турнир жадвалида Қозоғистонни қувиб ўтиб, тўртинчи ўринга кўтарилди.

Screenshot_12