АҚШ Гуантанамодаги террорчиларни Сурияга қарши қўллаганликда айбланмоқда
Суриянинг БМТдаги доимий вакили Башар Жафарийнинг айтишича, АҚШ Гуантанамодаги турмасидан террорчиликда айбланган маҳбусларни озод қилиб, уларнинг Сурияга етиб олишида ёрдам кўрсатган.
Жафарий БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида шундай террорчилардан бири ҳақида гапириб берган. “Жихаб Диёз, шунингдек Абу ал-Диёз номи билан таниқли бўлган суриялик террорчи 2000 йилда Афғонистонга “Ал-Қоида” сафида ҳаракат қилиш учун жўнаган. Покистон хавфсизлик кучлари уни бошқа террорчилар билан бирга қўлга олган. Покистон бу одамларни АҚШ разведкасига топширган ва улар Гуантанамога жўнатилган”, деб таъкидлаб ўтган Сурия вакили.
Жафарийнинг айтишича, Суриядаги ихтилоф вақтида “АҚШ Гуантанамо турмасидаги кўплаб маҳбусларни озод қилган”. “Бу одамлар менинг давлатимда таажжубли ҳолда пайдо бўлган. Уларга виза ва паспорт берилган, Сурияга етиб олишлари учун катта сарф-харажатларни талаб қилган кўмак кўрсатилган.
Дипломатнинг айтишича, халқаро террорчилар орасида Диёз ҳам бўлган. “Айни вақтда террорчи Туркияда яшайди, у Туркия ва Сурия ўртасида бемалол ҳаракатланади, “ан-Нусра” сафида жанг қилади, санкциялар рўйхатига киритилган. Шунчаки бу янгиликни сизга етказмоқчийдим”, деб ўз сўзларини якунлаган Жафарий.
Мавзуга оид
20:27 / 23.11.2024
Сурия ҳудудидан энг қадимий алифбо топилди
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024