Жаҳон | 02:20 / 06.11.2018
15057
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон янги сунъий йўлдош билан қўшни республикалардаги алоқани таъминлашни режалаштирмоқда

Фото: lenta.inform.kz

Қозоғистон ўзининг янги KazSat-2R космик алоқа тизими ёрдамида қўшни Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги якуний истеъмолчиларга телекоммуникацион хизмат кўрсатишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Қозоғистоннинг мудофаа ва аэрокосмик саноат вазирлиги расмий сайти хабар бермоқда.

Айни пайтда Қозоғистон 2011 йилдан буён орбитада парвоз қилаётган KazSat-2 космик аппаратини режали алмаштириш учун KazSat-2R сунъий йўлдошини ясашга тайёргарлик кўрмоқда. Амалдаги сунъий йўлдошнинг геостационар орбитада ҳисобий фаол мавжуд бўлиш муддати 2023 йилнинг ноябрида тугайди.

“KazSat-2R” космик аппаратининг ресурслари “Рақамли Қозоғистон” давлат дастурини амалга ошириш доирасида фиксирланган сунъий йўлдошли алоқа каналларини ташкил этиш учун ишлатилади. Бу ҳамма, жумладан олис қишлоқларда ҳам жойда кенг полосали интернетга уланишни таъминлаш, шунингдек, қўшни давлатлар — Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги якуний истеъмолчилар (давлат органлари, кучишлатар идоралар, корпоратив ва хусусий секторлар)га телекоммуникация хизматларини тақдим этиш имконини беради, — дейилади хабарда.

Айни пайтда Қозоғистон Республикаси космик алоқа маркази KazSat-2 космик аппаратини режали алмаштирилишини таъминлаш учун KazSat-2R комик алоқа тизимини яратиш ва фойдаланишга топширишнинг молия-иқтисодий асослари ва техник топшириғини тайёрламоқда.

Айни пайтида Қозоғистонга тегишли “KazSat-2” ва “KazSat-3” космик аппаратлари муваффақиятли ишлатилмоқда, уларнинг ресурсларидан 15 та сунъий йўлдош операторлари фойдаланмоқда, Қозоғистон ҳудудида 11 мингдан ортиқ ер усти сунъий йўлдошли алоқа станциялари ишлаб турибди.

Мавзуга оид