Жаҳон | 07:40 / 06.11.2018
8177
1 дақиқада ўқилади

Муҳожирлар карвонида 2 мингдан кўпроқ одам Мексика пойтахтига етиб келди

Фото: REUTERS/Hannah McKay

Марказий Америкадан АҚШ томон йўл олаётган муҳожирларнинг 2 мингдан кўпроғи Мексика пойтахти Мехикода вақтинчалик лагерда жойлаштирилди.

Маълум қилинишича, муҳожирлар карвони асосан эркаклардан ташкил топган, аёллар унда 30 фоизни ташкил қилмоқда. Аёллардан 20 фоизи 18 ёшдан кичиклардир.

“Биз улар билан қонунга кўра муносабатда бўламиз. Қонунга кўра бундай одамларга ёрдам беришимиз керак”, деб айтган инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия раҳбари Нашиели Рамирес. Ҳафта ўрталарига келиб лагерда муҳожирлар сони 5 минггача кўпайиши мумкин.

Муҳожирлар АҚШ ёки Мексикада бошпана олишга умид қилишмоқда.

Мавзуга оид