Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мехико метросида коронавирус тарқалиши олдини олиш учун гаплашмаслик илтимос қилинди
Мексика пойтахти метроси раҳбарияти йўловчилар орасида коронавирус тарқалиши олдини олиш учун улардан метрода гаплашмасликни илтимос қилди.
Фото: Михаил Терещенко/ТАСС
Маҳаллий мутахассисларнинг фикрича, шундай йўл билан вируснинг одамлар орасида тарқалишини камайтириш мумкин.
“Зарарланишни жимгина бартараф этамиз” кампанияси” гаплашиш вақтида ажраладиган зарралар ҳажмини камайтиришни мақсад қилган. Бу зарралар ёпиқ жойларда вирусдан зарарланиш омили бўлиши мумкин”, дейилган метро раҳбариятининг Twitter’даги мурожаатида.
Мехико Шимолий Американинг коронавирусдан энг кўп жабр кўрган мегаполисларидан бири ҳисобланади. Умуман олганда, Мексикада пандемия бошидан бери 90 мингдан кўпроқ киши коронавирусга чалинган, улардан 9930 нафари вафот этган. 1 июндан мамлакатда аввал киритилган чекловлар бекор қилинди.
Мавзуга оид
10:50
Темирйўл ва метрода хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун жарималар белгиланди
12:30 / 03.02.2026
Ерусти метро линияси остидаги автомобил устига фасад сувоғи бўлаги тушиб кетди
15:48 / 24.01.2026
Тошкент метросида поезд туннелда 13 дақиқа тўхтаб қолди
10:47 / 24.12.2025