Озарбойжон Халқаро банки собиқ раҳбарининг рафиқаси Лондонда ҳибсга олинди
Озарбойжон Халқаро банки собиқ раҳбари Ҳажонгир Гажиевнинг рафиқаси Замира Гажиева Лондонда пул ювиш айблови билан ҳибсга олинди. Айни вақтда аёлнинг Озарбойжонга экстрадиция қилиниши масаласи муҳокама қилинмоқда.
Гажиева Британияда пул ювишга қарши янги қонун қўлланган илк хорижлик бўлган. Аввалроқ ОАВ Гажиевага тегишли 400 минг фунт стерлинглик заргарлик буюмларини мусодара қилгани маълум қилинганди. Ушбу чора Лондондаги Harrods универмагида 16 млн фунт стерлинг ишлатган Гажиеванинг даромадлари манбаларини аниқлаш доирасида қабул қилинган. Британия мутасадди идоралари Гажиева Лондонда 22 млн фунт стерлинглик кўчмас мулк сотиб олишга пулларни қаердан олганлигини тушунтириб беришини талаб қилмоқда.
Маълум қилинишича, Гажиевага маблағларни ўзлаштириб олиш айблови билдирилган, у тергов изоляторига жойлаштирилган.
“Гажиева 500 минг фунт стерлинг киритса, гаров пули эвазига озодликка чиқарилиши мумкин. Агар у озодликка чиқарилса, Лондондаги уйида яшаши ва ҳар куни полицияда кўриниб туриши керак бўлади, унга шаҳарни тарк этиш тақиқланади. Бироқ Британия прокурорлари Гажиеванинг озодликка чиқарилишига қатъиян қаршилик кўрсатишди ва шу сабабли у тергов изоляторида сақланмоқда. Гажиеванинг апелляцияси 9 ноябрда Британия олий судида кўриб чиқилади”, деб хабар қилган манба.
Жаҳонгир Гажиев 2016 йил октябрда Боку суди томонидан оғир жиноятларни содир этганлик учун 15 йилга озодликдан маҳрум этилган. Терговнинг ўрнатишича, 2001-2015 йиллар давомида банк бошқарув раиси лавозимини эгаллаган Гажиев бошқа шахслар билан тил бириктирган ҳолда жиноий гуруҳга бошчилик қилган. Озарбойжон ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, у лавозим ваколатларини суиистеъмол қилган ҳолда, ўзи ва оиласи аъзолари ҳамда бошқа шахслар номига ҳисоб рақамлар очтириб, унга катта миқдордаги маблағларни ўтказишни буюрган.
Мавзуга оид
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
00:46 / 10.11.2024
Британияда одамларнинг ДНК маълумотларини сақлаб келган компания изсиз йўқолди
18:17 / 08.11.2024
АҚШ ортидан Британия ҳам Ўзбекистоннинг Uzstanex компаниясига қарши санкция киритди
22:11 / 07.11.2024