Чоршанба оқшомида Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-тури доирасида яна 4 гуруҳда 8 учрашув бўлиб ўтади. «Трибуна» кун учрашувлари анонсини келтиради.
Икки ҳафта ўтиб яна ўша рақиблар ўзаро учрашмоқда. Бу турда ўтган турда мағлубият аламини тотиб кўрганлар реванш олиш имконига эга бўлишади.
Баҳорда кимлар ўйнайди?

H гуруҳи
«Ювентус» – «Манчестер Юнайтед»
7 ноябрь. Турин. «Ювентус» стадиони. Тошкент вақти билан 8 ноябрь куни соат 01.00 (Матч ТВ).
Йўқотишлар: Бернардески, Эмре Жан (иккиси – жароҳатда) – Валенсия, Феллайни (иккиси – жароҳатда)
Ҳакам: Хацеган (Руминия)
Икки ҳафта олдин Манчестерда Криштиану Роналдуни қандай кутишган бўлса («Олд Траффорд»даги ўйинда «Ювентус» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди), бу сафар Туринда Поль Погбани шундай кутишмоқда. «Қизил иблислар» академиясида таҳсил олган франциялик футболчи катта футболдаги илк даврларни Туринда ўтказган, у 4 йил давомида оқ-қора футболкани кийган. 2015 йилда эса у рекорд миқдордаги маблағ эвазига «МЮ»га қайтган. У ўшандан буён илк марта яна ўз уйи бўлган стадионга чиқади.
Бу икки жамоанинг Туриндаги охирги учрашуви 2003 йилнинг февралида ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида кечган ва ўша ўйин меҳмонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланган (3:0). Бу сафарги ўйинда Манчестер жамоаси ғалаба қозониш орқали фақат гуруҳдаги иккинчи ўринни мустаҳкамлаши мумкин, аммо бу ғалабага эришишнинг ўзи бўлмайди. «Ювентус» бу мавсумда ҳали мағлубиятга учрамади - 13 ғалаба ва 1 дуранг. «Ювентус» бугун бу серияни давом эттириб, плей-офф масаласини ҳал қилиши мумкин бўлади.
«Валенсия» – «Янг Бойз»
7 ноябрь. Валенсия. «Месталья» стадиони. 22.55 (Матч Футбол 1).
Йўқотишлар: Парехо, Пиччини, Черишев (барчаси – сўроқ остида) – Лотомба (жароҳат), Вютрих (сўроқ остида)
Ҳакам: Ковач (Руминия)
«Валенсия» учун швейцарияликларга қарши ўйин ЕЧЛнинг жорий мавсумида илк ғалабани қўлга киритиб, «МЮ»дан иккинчи ўринни тортиб олиш учун яхши имконият. Бу ўйиндаги ғалаба жамоада гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолади. Камида баҳорги ўйинларда қатнашиш имкониятини (ҳеч бўлмаганда Европа Лигаси йўлланмаси) кафолатлайди. «Кўршапалаклар» ҳозирда Испания чемпионатида 15-ўринда боришмоқда ва жамоага халқаро майдонлардаги ғалабалар сув ва ҳаводек зарур.






















