Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Савицкий музейига ёрдам кўрсатиб келган жамғарма тарқатиб юборилади
Нидерландияда жойлашган Нукусдаги музей дўстлари хайрия жамғармаси (Friends of Nucus Museum, FoNM) 2018 йил охирида тарқатиб юборилади. Бу ҳақда журналистларга унинг раиси Дэвид Пирс хабар берди.
Мазкур Нукусдаги И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси санъат музейига моддий ёрдам, китоблар ва ускуналар етказиб, ёрдам қўлини чўзиб келган. Жамғарманинг тарқатиб юборилишига сабаб сифатида Пирс сўнгги уч йилда музейга берилган хайрия совғалари, жумладан, аудиоускуналар ва китобларнинг ғойиб бўлганлигини келтирган.
«Бизга маълум бўлишича, улар ё мусодара этилган ёки ўғирлаб кетилган», – деган Пирс. Нукусдаги Савицкий музейи раҳбарияти (2017 йил февралидан музейга Гулбаҳор Изентаева директорлик қилиб келмоқда) вазиятни изоҳлашдан бош тортди.
Музейга 1966 йилда асос солинган ва кейинчалик археолог, этнограф ҳамда рассом Игорь Савицкий (1915 – 1984) номи берилган. У 1950 йилда Москвадан Хоразм археология-этнография экспедицияси сафида Қорақалпоғистонга келади ва Нукусда қолиб, коллекционерлик билан шуғуллана бошлайди.
Археология ёдгорликларини коллекция қилиш баробарида у 1920–1930-йилларнинг авангард ва поставангард санъатини тўплай бошлайди. Нукусдаги бу давр рангтасвир ва графика асарлари тўплами ўз ҳажми ва аҳамияти жиҳатидан Давлат Рус музейи тўпламидан сўнг жаҳонда иккинчиси ҳисобланади.
Мавзуга оид
14:08 / 02.03.2026
Айрим ҳудудлар аҳолисига боғча пули камайтириб берилади
09:24 / 13.02.2026
Тошкент, Янги Тошкент ва Нукусда креатив парклар ташкил этилади
20:22 / 07.12.2025
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди
22:13 / 26.11.2025