Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг собиқ ўринбосари Зойир Тоирович Мирзаев 7 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

2010 йилнинг 17 декабридан 2016 йилнинг 15 декабригача Самарқанд вилоятини бошқарган Зойир Тоирович Мирзаев айни пайтда туман ҳокими вазифасига тайинланган учинчи собиқ Самарқанд вилояти ҳокими бўлмоқда.

Фото: Зойир Тоирович Мирзаев

Унгача 2006 йилнинг декабридан 2008 йилнинг апрелигача вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Аъзамхон Усмонович Баҳромов аввал Қўшработ тумани ҳокими (04.09.2017 – 11.11.2017) ва 2017 йил 11 ноябрдан Каттақўрғон туман ҳокими вазифасига тайинланган эди.

Фото: Аъзамхон Усмонович Баҳромов 

2016 йилнинг 23 декабридан 2017 йилнинг 12 июнига қадар Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида ишлаган Ҳиммат Қўчқорович Оқбўтаев 2017 йилнинг 11 ноябридан буён Қўшработ тумани ҳокими вазифасида ишламоқда.