АҚШнинг Калифорния штатида юз бераётган ўрмон ёнғинлари Парадайс шаҳрини йўқ қилди, минглаб уйларнинг кули кўкка совурилди, бир неча киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Sacramento Bee нашри хабар берди.

Ёнғин 8 ноябрь эрталаб бошланган ва айни вақтга келиб 8 минг гектар майдонни қамраб олган.
“Бутун шаҳар олов ичида қолган. Бу жуда даҳшатлидир”, деб айтган Парадайс шаҳри кенгаши аъзоси Скотт Лоттер.

Аввалроқ шаҳар аҳолиси – 27 минг киши тўлиқ эвакуация қилингани маълум қилинганди. Бьютт округи шерифи маълумотларига кўра, ҳудуддан ҳаммаси бўлиб 50 минг киши эвакуация қилинган.

Штат губернатори Гэвин Ньюсом фавқулодда вазият эълон қилган. Ёнғин кучли шамол ва қуруқ ҳаво сабабли тез ёйилмоқда. Уни ўчириш билан 500 киши шуғулланмоқда.
Жорий йил июлида ҳам Калифорнияда ўрмон ёнғинлари юз бериши оқибатида 6 киши ҳалок бўлганди.


























