Европада мусулмонлар, айниқса мусулмон аёлларни сиёсат ёки ижтимоий соҳанинг юқори қатламларида қабул қилиш аввалгидек муаммолигича қолмоқда. DailySabah Бельгия мустақил депутати Моҳинур Ўздемирнинг баёнотига асосланиб, шу ҳақида хабар берди. 

Ўтган ҳафтада АҚШда ўтган оралиқ сайловлар натижасида мамлакат тарихида биринчи марта икки мусулмон сиёсатчи Вакиллик палатасига сайланди. Илҳан Омар ва Рашида Тлаиб билан бир қаторда илк марта туб америкалик ва лотин Америкаси аёллари ҳам вакилликка сайланди. 12 ёшида Сомалидан қочқин сифатида АҚШга келган Илҳан Умар Вакиллик палатасининг ҳижобдаги биринчи вакиласи бўлди. 

Европанинг аксарият мамлакатларида мусулмонлар энг йирик насроний бўлмаган вакиллар ҳисобланади. Бельгия, Франция, Германия ва Нидерландия каби Ғарбий Европа мамлакатларида яшовчи мусулмонлар 4-10 фоизни ташкил қилади. Шунга қарамай, Ғарбий Европа сиёсатида мусулмонларга етарлича эътибор қаратилмаган.  

Континентал Европанинг 5 фоизини ташкил қилувчи 26 миллиондан зиёд мусулмон ҳатто сиёсат ва ижтимоий соҳалардан ташқарида ҳам ўз диний мажбуриятларини амалга оширишда муаммоларга дуч келмоқда. Масалан, ислом оламининг энг катта байрамларидан бири Ийд Ал-Адҳа (Қурбон ҳайити) вақтида аксарият Европа давлатларида қурбонлик келтиришда қийинчиликларга дуч келинади. 

Минораларсиз масжидлар қурилишига босим кучайиб бораётган бир вақтда баъзи мамлакатлар бу масжидларда ишловчи диний персонал Австрия ёки Бельгия руҳонийлари томонидан сайланиши кераклигига оид қарорга келди. 

Европада мусулмонларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари кўпаймоқда, бунда жабрланувчилар асосан – мусулмон аёллар. Умумий ҳисобда Европа ва Бельгияда исломофобия қурбонларининг 60 ва 76 фоизини аёллар ташкил қилади. 

Айни дамда бутун континентал Европада фақат биргина ҳижобли аёл – асли туркиялик бўлган мустақил депутат Моҳинур Ўздемир. Ўздемир нима учун исломофобия кўпроқ аёлларга йўналтирилганига изоҳ берди: “Чунки  мусулмон, ҳижобдаги аёллар кўзга дарҳол ташланади. Автомобиль уриб кетиши мумкин. Энди жисмоний ҳужумга ҳам ўтишмоқда”.

Бугунга келиб миллий парламентга сайланган ҳижобли аёллар йўқ. Моҳинур Ўздемир эса континентал Европада маҳаллий парламентга сайланган ягона ҳижобли депутат ҳисобланади. Унинг депутатлик фаолиятига нисбатан ҳам тўсиқлар бўлган, бироқ конституция бунга йўл қўймаган.