Жанубий Корея парламентида Шимолий Кореяга нисбатан халқаро санкцияларни бекор қилиш талаб этиладиган резолюцияни қабул қилиш таклифи берилди. Бу ҳақда ТАСС хабар тарқатди.

Агентлик маълумотларига кўра, Адолат партияси етакчиси Ли Чжон Ми шундай таклиф билан чиққан.

Таъкидланишича, Ли Чжон Ми бу қарор КХДРни ядросизлантириш жараёнини тезлаштириши ҳақида ҳам маълум қилган.

Шу билан бирга, унинг қайд этишича, гап Шимолий Кореядан санкцияларни босқичма-босқич бекор қилиш ҳақида кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин тез орада Сеулга келиши маълум бўлганди.