Ўзбекистон | 17:05 / 13.11.2018
8908
2 дақиқада ўқилади

Хоразмда муқобил энергия манбалари ишлаб чиқилади

Фото: kitepower.nl

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “2018-2019 йилларда Хоразм вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатга кўра, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, “Ўзбекэнерго” АЖ, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда Хоразм вилоятида тажриба сифатида жисмоний ва юридик шахслар томонидан, шунингдек хусусий тадбиркорлик субъектлари учун янги бизнес моделларини ташкил қилиш асосида муқобил энергия манбаларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг Урганч туманидаги “Саноат касб-ҳунар коллежи” биноси негизида инновацион технопарк ташкил қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда инновацион технопарк ташкил қилиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид