Жаҳон | 17:07 / 14.11.2018
4837
1 дақиқада ўқилади

Германияда иқтисодиёт уч йил ичида биринчи марта қисқаргани маълум бўлди

Фото: Fabrizio Bensch/Reuters

Висбадендаги федерал статистик идора хабарига кўра, 2018 йилнинг учинчи чорагида Германия иқтисодиёти 0,2 фоизга камайган. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Германия ялпи ички маҳсулоти ҳажмининг пасайиши 2015 йилнинг илк чорагидан бери чораклик муддатда биринчисига айланди. Иқтисодиёт соҳасидаги экспертлар ялпи ички маҳсулот ҳажми 0,1% га пасайишини прогноз қилишди.

Статистика бўйича экспертлар фикрича, учинчи чоракда ялпи ички маҳсулот ҳажмининг қулаши, мос равишда биринчи ҳамда иккинчи чоракдаги 0,4% ва 0,5% лик ўсишдан сўнг, ташқи иқтисодий омилларга боғлиқ. Хусусан, июль ойидан сентябргача Германиядан экспорт камайганлиги қайд этилди. Бир қатор мутахассислар фикрига кўра, Германияда ялпи ички маҳсулот ҳажмининг камайиши автомобилсозлик саноатидаги рекорд йўқотишлар туфайли юз берди, мамлакат иқтисодиётининг жадал суръатлар билан ўсиб бориши ортда қолди, сабаби мавжуд қувватлардан максимал даражада фойдаланилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид