Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания ХОҚнинг Косово туфайли мамлакатда мусобақалар ўтказмаслик бўйича чақириғига жавоб қайтарди
Испания Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) Косово тан олинмаганлиги сабабли мамлакатда спорт тадбирларини ўтказмасликка қаратилган чақириғига изоҳ берди, деб хабар қилмоқда ТАСС.
Испания ҳудудида ўтказиладиган мусобақаларда косоварлар ўз байроғи ва мадҳияси билан қатнаша олмайди. El País нашрининг таъкидлашича, ХОҚ барча халқаро федерацияларга Пиренея давлатига йирик мусобақаларни ташкил этиш ҳуқуқини бермаслик чақириғи бўлган хат йўллашни режалаштирмоқда.
«Испания ҳукумати бутун вақт давомида ХОҚ томонидан ташкил қилинган спорт тадбирларида Косово олимпия қўмитаси вакили бўлган спортчилар иштироки учун формулалар тақдим этган ва бунда давом этади. Бу испанларнинг Косово ҳудуди мустақиллигини тан олмаслик бўйича позициясида ҳеч қандай ўзгаришларни назарда тутмайди», - дейилади ТИВ баёнотида.
«Ҳурмат белгиси сифатида тегишли қадамлар қўйилди, бир томондан, Халқаро олимпия қўмитасининг мактуби, бошқа томондан эса, бизнинг юридик позициямиздан келиб чиққан ҳолда, худди бошқа давлатлар қилгани каби тан олишнинг ҳар қандай актидан қочиш», - дея таъкидлаб ўтишган вазирликдан.
Мавзуга оид
18:49 / 08.07.2026
Трамп НАТОда: Испания билан савдони узиш ва Гренландияни эгаллаш даъвоси
20:34 / 07.07.2026
ХОҚ россиялик спортчилардан барча чекловларни олиб ташлашни тавсия қилди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
15:15 / 16.06.2026