Жаҳон | 09:52 / 15.11.2018
7791
1 дақиқада ўқилади

Францияда яна бир авиаташувчи пайдо бўлади

Фото: YouTube

Франция президенти Эммануэль Макроннинг маълум қилишича, 2021 йилга қадар Франция ҳукумати мамлакатга иккинчи авиаташувчи кераклиги борасида бир қарорга келади. Бу ҳақда Le Monde ёзмоқда.

Макроннинг сўзларига кўра, ҳозирги «Шарль де Голль»ни алмаштириши керак бўлган авиаташувчи Франция ҳарбий-денгиз кучларида 2040 йилгача, унинг хизмат муддати тугагунга қадар пайдо бўлади. Шу билан бирга, президентнинг қайд этишича, иккинчи авиаташувчи 2021 йилгача фойдаланишга топширилмайди.

«Қурилиши учун бюджет 5 млрд евродан 7 млрд еврогача бўладиган иккинчи авиаташувчини яратиш 2021 йилдан аввал бошланмайди. Бу назарда тутилмаяпти», - дея таъкидлаб ўтди Макрон. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Макроннинг армия тўғрисидаги ғоясига изоҳ берганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид