Президент Нукус халқаро аэропортини кўздан кечирди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни Нукус шаҳрига ташриф буюриб, дастлаб Нукус халқаро аэропортида амалга оширилган модернизация ишларини кўздан кечирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, давлат раҳбарининг 2017 йил январь ойидаги ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижроси доирасида бу ерда қарийб 80 миллиард сўмлик ишлар бажарилган. Аэропорт биноси реконструкция қилиниб, терминал кенгайтирилган, замонавий жиҳозланган.
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус халқаро аэропорти Қорақалпоғистонни иқтисодий ривожлантириш, бизнес алоқаларни кенгайтириш, туристлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилишини таъкидлади, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга жўнаб кетгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга боради
16:30 / 01.10.2024