Жаҳон | 11:10 / 16.11.2018
24827
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркда кучли қор. Шаҳар фалаж ҳолатда

Фото: REUTERS/Brendan McDermid

Нью-Йоркдаги ер усти транспорти иши кучли қор ёғиши туфайли фалаж ҳолатга келди. Бу ҳақда Нью-Йорк ва Нью-Жерси ҳаво ҳамда денгиз портлари бошқармасидан хабар беришган.

Ёмон об-ҳаво сабабли автобуслар қатнови жадвалида узилишлар юз берган, бу, ўз навбатида, йўловчиларнинг ёпиб қўйилган автобус терминалида тўпланиб қолишига сабаб бўлди.

Манхэттеннинг кўплаб кўчаларида транспорт ҳаракати қийинлашди. Қор тозалаш техникалари ёғингарчилик оқибатлари билан кураша олмаяпти. Коммунал хизматлар шаҳарга техник туз сепишни бошлаган.

РИА Новости маълумотига кўра, ёмон об-ҳаво таксилар нархининг ошишига олиб келди. Uber сервисида 2,6 км масофага сафар нархи қор ёғишига қадар 18 доллар бўлган бўлса, кучли қор пайтида 48 долларга етди.

Мавзуга оид