Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ўз газини Ўзбекистон орқали экспорт қилади
Чимкентда Ⅰ Ўзбекистон-Қозоғистон минтақалараро форуми бўлиб ўтди. Форум якунлари бўйича икки мамлакат минтақалари раҳбарлари иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида 16та ҳужжатни имзоладилар.
Хусусан, Қозоғистон Республикаси бош вазири сайтида хабар қилинишича, «КазТрансГаз» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖ ўртасида табиий газни Ўзбекистон ҳудуди орқали ташиш тўғрисида битим имзоланди.
Бундан ташқари, «KTZ Express» АЖ ва «Ўзавтотранстехника» илмий-ишлаб чиқариш маркази ўртасида қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида ҳужжат имзоланди. Шунингдек, Буюк ипак йўли мамлакатларининг виза режимларини тан олиш тўғрисида ўзаро келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил якунларига кўра, Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси 2018 йил шу давригача 2 млрд доллардан ошди. Бу ўтган йилга нисбатан 40 фоизга кўпдир.
Қозоғистон бош вазири биринчи ўринбосари Асқар Маминнинг Чимкентдаги форуми доирасида маълум қилишича, 2020 йилга келиб бу рақамни 5 млрд долларга етказиш борасида барча чоралар кўрилади.

Мавзуга оид
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
11:37 / 13.05.2026