Жаҳон | 09:52 / 17.11.2018
12183
2 дақиқада ўқилади

Си Цзиньпин очиқликка чақирди

Фото: AFP

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг маълум қилишича, халқаро ҳамжамият дунёда рўй бераётган ўзгаришларни объектив баҳолаши керак. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, тўсиқларни барпо этиш ва алоқаларни бузиш боши берк кўчага олиб боради, бу иқтисодий қоидалар ва тарихий тенденцияларга зид келади.

«Ўз мажбуриятларини бажариш ва исталган чақириқлар ҳамда вазиятнинг ўзгаришига жавоб қайтариш учун, дунёда қандай янгиланишлар ва ўзгаришлар юз бераётганини объективлик билан тушуниш ҳамда қабул қилиш зарур», - дея маълум қилди Си Цзиньпин.

Унинг қўшимча қилишича, очиқлик ва ҳамкорликка содиқлик катта имкониятлар ҳамда фойдани келтириб чиқаради, «эшикни ёпиб қўйганлар эса, шунчаки бутун дунёдан ўзини қирқиб қўяди ва бошқарувни йўқотади», дея ҳисоблайди Хитой етакчиси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой уйғурлар лагерлари ҳақидаги «миш-мишларга» эътибор бермасликка чақирганди.

Мавзуга оид