Дунё терма жамоалари ФИФА кунларидан фойдаланиб, ўртоқлик ўйинларини ўтказмоқда.

БАА ўз майдонида Боливия билан ўйнади. Бу беллашувда ҳисоб очилмади.

Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубогидаги рақиби Уммон ўз уйида Сурия билан баҳс юритди. Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Ўртоқлик ўйинлари
16 ноябрь
БАА - Боливия - 0:0

Уммон - Сурия- 1:1
Голлар: Жохар, 30 (1:0) - Умарий, 45 (1:1)