Президент қарори билан 2018 йил 1 июнь куни Душанбе шаҳрида МДҲ иштирокчи-давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари Кенгаши йиғилишида имзоланган Битим тасдиқланди.
Адлия вазирлиги телеграм-канали хабарига кўра, ушбу битим Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг интеллектуал мулк бозорини шакллантириш ва ривожлантиришни тартибга солишга қаратилган.
Мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун Интеллектуал мулк агентлиги масъул марказий орган этиб белгиланди.

















