Жаҳон | 17:10 / 19.11.2018
4986
1 дақиқада ўқилади

Nissan молиявий найранглар сабабли ўз раҳбарини ишдан ҳайдайди

Фото: Toru Hanai/Reuters

Япониянинг Nissan Motor Co автоконцерни раҳбари Карлос Гон директорлар кенгаши раиси лавозимидан кетиши мумкин, дея ёзмоқда Washington Post.

Компаниядан маълум қилишларича, манба ҳисоботига асосланган ички суриштирув Гон кўп йиллар мобайнида ўз компенсациясини алмаштириш тўғрисидаги ҳисоботларни сохталаштириб келганини кўрсатган. Хабар қилинишича, компания раҳбари даромад миқдорини пасайтириб келган. Таъкидланишича, яширилган миқдор миллионлаб АҚШ долларини ташкил этади.

Суриштирув Гон томонидан бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳам содир этилгани, шу жумладан, компания активларидан шахсий фойдаланилганини аниқлади.

Nissan’дан маълум қилишларича, прокурорларга барча керакли маълумотларни тақдим этишган ва тергов билан ҳамкорлик қилишмоқда. Шунингдек, компаниядан таъкидлашларича, Гон ишдан бўшатилади.

Мавзуга оид