Жаҳон | 16:22 / 19.11.2018
7230
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: республикачилар Трампни импичментдан ҳимоя қилмоқда

Фото: Reuters/Joshua Roberts

Америка Қўшма Штатларида президент Дональд Трампга демократлар томонидан импичмент, шунингдек, янги суриштирувлар тўлқини таҳдид солаётган АҚШ вакиллар палатаси суд қўмитасининг раиси лавозими учун кураш авж олди, деб ёзмоқда Politico.

Нашрнинг ёзишича, Трампнинг энг ёрқин иттифоқчиларидан бири - вакиллар палатаси аъзоси Жим Жордан ўтган ҳафта вакиллар палатаси суд қўмитасида республикачилар озчилигидан етакчи бўлиш истагида эканини очиқ билдирди.

Жим Жордан
Фото: Applewhite/AP Photo

Ҳаттоки, республикачилар оралиқ сайловлар якунлари бўйича вакиллар палатаси устидан назоратни йўқотган бўлса ҳам, улар Америка етакчиси ва Республикачилар партияси раҳбарини демократлар суриштирувларидан қатъий ҳимоя қилишга ваъда бермоқда, дейилади материалда.

Хусусан, республикачилар ҳозирги пайтда президентга демократик ҳужумлар учун марказга айланувчи суд қўмитасида ўз партиялари учун манфаатли жойни эгаллаш мақсадида курашмоқда, дея таъкидлайди журнал. Вакиллар палатаси суд қўмитасида республикачиларнинг навбатдаги таркиби, катта эҳтимол билан, демократлар билан умумий қонунчиликка эмас, балки Трамп учун курашга кўпроқ вақт сарфлайди, деб ёзмоқда Politico.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп хатога йўл қўйганини тан олганди.

Мавзуга оид