Фан-техника | 17:40 / 19.11.2018
5671
1 дақиқада ўқилади

WSJ: Apple iPhone ишлаб чиқарилишини қисқартирмоқда

Apple корпорацияси сентябрь ойида оммага тақдим этган iPhone'нинг ҳар учала моделига буюртмалар қабул қилишни камайтирди. Бу ҳақда WSJ ўз манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда

Нашрга кўра, янги маҳсулотга бўлган кутилганидан ҳам паст талаб ва корпорациянинг янги моделларни ишлаб чиқариш ҳақида бош қотириши компаниянинг келгуси режаларини прогнозлаштиришга таъсир қилмоқда. 

Октябрь ҳисоботига кўра, iPhone XR ишлаб чиқарилиши қисқартирилган, бундан ташқари компания келгусида ҳам қисқариш давом этишини маълум қилган. 

1976 йилда асос солинган Apple корпорацияси юқори технологияли iPhone уяли алоқа воситалари, iPad планшетлари, MacBook ноутбуклари ва iMac десктоплари билан машҳур. Купертинода жойлашган штаб-квартирада иш олиб борувчи корпорациянинг молиявий капитализацияси 1 триллион доллардан ошади.

Мавзуга оид