Жаҳон | 10:35 / 19.11.2018
3441
2 дақиқада ўқилади

ЖАР президентига сайловолди кампанияси учун берилган хайрия маблағларини қайтариш талаби қўйилди

Фото: BBC News

Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) президенти Сирил Рамафоса коррупция билан боғлиқ гумонлар сабабли сайловолди кампанияси учун тақдим этилган хайрия пулларини қайтариб беради. Бу ҳақда BBC News хабар қилмоқда.

Давлат раҳбари Bosasa компанияси томонидан ўтказиб берилган 35 минг долларни қайтариб беришга қарор қилди. Маълум бўлишича, фирма алоҳида шартлар асосида давлат шартномаларини олган ва ҳозир тергов қилинмоқда.

Рамафосанинг ўзи дастлаб, Bosasa ўғли Андилга маслаҳатлар ўтказгани учун пул тўлаганлигини айтди. Кейинчалик, у пул ўтказмаларини хайрия, деди.

Шунингдек, етакчининг таъкидлашича, аввалига олган пуллари ҳақида билмаган. Унинг аниқлик киритишича, биринчи марта Bosasa билан алоқаларга оид саволларга жавоб берганида, у компания пулларни хайрия тариқасида ўтказиб берганлигини билмагани ҳақида айтди. Бундай баёнот президент ва унинг порахўрликка қарши кампаниясига зарар етказди, сабаби президентликка номзоднинг хусусий фирма томонидан молиявий қўллаб-қувватланиши коррупция деб баҳоланади.

«Демократик иттифоқ» мухолиф партияси вакили Ммьюзи Мейманнинг сўзларига кўра, Bosasa’дан тақдим этилган «хайрия» пуллари шубҳали кўринмоқда ва ҳукмрон «Африка миллий конгресси» партиясининг бошқа коррупцион схемаларига ўхшаш.

Мавзуга оид