ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси делегацияси Ўзбекистонга келяпти
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев таклифига биноан 2018 йил 20-24 ноябрь кунлари Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент Ассамблеяси раиси Георгий Церетели бошчилигидаги ЕХҲТ ПА делегацияси ташриф билан мамлакатда бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида ва Ташқи ишлар вазирлигида ўтказилиши белгиланган учрашувлар давомида Ўзбекистоннинг ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси билан ҳамкорлиги устуворликлари муҳокама этилади.
Шунингдек, ЕХҲТ ПА делегацияси аъзолари жорий йил 22-23 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми ишида ҳам иштирок этади.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
08:50 / 26.10.2024
Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди
16:50 / 25.10.2024
Сенат раиси ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди
12:10 / 23.10.2024